Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ким Кардашьян қимматбаҳо маржон соҳибасига айланди

Ким Кардашьян қимматбаҳо маржон соҳибасига айланди

Машҳур америкалик модель Ким Кардашьян малика Диана таққан заргарлик буюмини сотиб олди.

5,25 карат оғирликдаги маликага тегишли маржон “The Garrard” бренди томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у квадрат шаклда ва аметистлар ҳамда олмослар билан безатилган.

Мазкур заргарлик буюми аввал Нью-Йоркдаги Sotheby's уйи томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Royal & Noble” ким ошди савдосида 150 минг АҚШ доллардан ошиққа сотилган.

Sotheby's вакилининг гувоҳлик беришича, таниқли модель Ким Кардашьян мазкур маржонни кимошди савдосидан 197,4 минг АҚШ долларига сотиб олган. Қайд этилишича, малика Диана ушбу заргарлик буюмини 1987 йилда Лондонда бўлиб ўтган хайрияда кечасида таққан. Ўшанда “The Garrard” компанияси ушбу заргарлик буюмини маликага вақтинчага берган.

Бундан ташқари, малика Диананинг бақлажон рангли бахмал кўйлаги ҳам 25 йил ичида илк маротаба Sotheby's аукционига қўйилган эди.

Киритилди: 19:17 22.01.2023. Ўқилди: 2277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!