Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги яширин сув ости қуролларини яратиш режаларини кўриб чиқди ва денгиз флоти таркибида янги бўлинма яратиш режасини айтиб ўтди.
Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги маълум қилди.
Шимолий Корея раҳбари стратегик бошқариладиган ракеталар ташувчи 8700 тонналик ядровий сув ости кемаси қурилиш майдонига ташриф буюрди ва ишнинг бориши ҳақида ҳисобот олди.
"Жаноб Ким Чен Ин янги яширин сув ости қуроллари бўйича тадқиқотлар ҳолатини кўриб чиқди ва ҳарбий-денгиз кучларини қайта қуриш ва янги бўлинма яратиш бўйича стратегик режани баён қилди”, — деб ёзади агентлик.