Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин АҚШ расмий Пхеньяннинг асосий душмани эканини айтди

Ким Чен Ин АҚШ расмий Пхеньяннинг асосий душмани эканини айтди

Корея Ишчилар партиясининг 8-қурултойида КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин АҚШ расмий Пхеньяннинг асосий душмани эканлигини айтди. Бу ҳақда 9 январь куни Кореянинг Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, президенти ким бўлишидан қатъи назар, расмий Вашингтоннинг КХДРга нисбатан сиёсати ўзгармайди. Унинг таъкидлашича, «душманлик сиёсатидан» узоқлашиш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ёрдам беради.

Шунингдек, у расмий Пхеньян ўз ядровий қуролини ривожлантиришда давом этиши кераклигини таъкидлади, аммо КХДР ядро қуролини фақат душман кучлари унга биринчи бўлиб ҳужум қилган тақдирдагина ишлатишини айтиб ўтди.

Киритилди: 11:29 10.01.2021. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!