Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Килиан Мбаппе учун курашда фаворит маълум бўлди

Килиан Мбаппе учун курашда фаворит маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби француз ҳужумчиси ўз фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол инсайдери Франсуа Гальярдо хабар берди. Аввалроқ журналист Мбаппе «Реал» лойиҳасидан кўнгли қолгани ва жорий мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигасига ўтишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Гальярдонинг таъкидлашича, эҳтимолий трансфер қиймати 200 миллиондан 250 миллион еврогача бўлади. Мбаппега «Ливерпуль»дан ташқари бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ журналистнинг таъкидлашича, ҳужумчининг ўзи «мерсисайдликлар» сафига ўтишни афзал кўрмоқда.

Килиан Мбаппе 2024 йилда «ПСЖ»дан «Реал»га ўтган. Шу вақт давомида ҳужумчи Испания Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритди.


Киритилди: 19:25 07.10.2026. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда