Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хато туфайли Путин Украина президентига айланди

A A A
Хато туфайли Путин Украина президентига айланди

Эспрессо» телеканалининг «Twitter»даги саҳифасида Россия президенти Владимир Путин билан АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг учрашуви ҳақида берилган анонсда хатога йўл қўйилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Журналистлар Россия раҳбарини «Украина президенти» дея хато қилишди. Хато дарҳол тузатилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хатони илғаб, дарҳол унинг остига шарҳ қолдиришди.

Бир неча киши ижтимоий тармоқда телеканал хатоси туфайли Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков олдида сўроқ беришини айтишди.

«АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Путиннинг учрашуви режалаштирилганидан бир ярим соат кеч бошланди», – дея қайд этилган анонсда.

Путин ва Трамп учрашуви 4 соат давом этган.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 16:58 18.07.2018. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар