Номаълум хакер Ўзбекистон Киберхавфсизлик марказига алоқадор 100 нафар ходимнинг шахсий маълумотларини эълон қилди.
Ҳакер қўлида янада махфий маълумотлар борлигини айтиб, уларни 200 минг долларга баҳолаган.
Киберхавфсизлик маркази изоҳ бериб, маълумотлар ҳақиқатан ходимларга тегишли эканини тасдиқлади. Бироқ улар тизим бузилмагани, маълумотлар “бошқа манбалардан” олинганини билдирмоқда.
Айрим хабарларда бошқа махфий тузилмаларга оид маълумотлар ҳам борлиги айтилмоқда.
🔍 Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.