Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Керчдаги фожиада жабрланганлардан бирининг танасидан мих ва болтлар чиқариб олинди

Керчдаги фожиада жабрланганлардан бирининг танасидан мих ва болтлар чиқариб олинди

Керчдаги коллеждаги фожиа оқибатида жабрланганлардан бирининг танасидан жарроҳлик операцияси давомида михлар ва болтлар чиқариб олинди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинган.

Жабрланувчи Керчдан Москвага етказилган ва А.Вишневский номидаги институтда кечки вақт операция қилинган.

17 октябрда Керч политехника коллежи талабаси Владислав Росляков ўзи таълим олган ўқув муассасасида отишма ва портлаш содир этган, сўнгра ўз жонига қасд қилган. Фожиа оқибатида 21 киши, жумладан 16 нафар талаба ва 5 нафар коллеж ходими ҳалок бўлган, 50 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Оғир аҳволда бўлган 9 киши Москвага етказилган.

Маълум қилинишича, коллежда портлатилган қурилма металл бўлаклар билан тўлдирилган бўлган.  

Manba: kun.uz

Киритилди: 23:56 19.10.2018. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!