Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кемамоделчиларимиз Қозоғистонда 9 та медални қўлга киритди

Кемамоделчиларимиз Қозоғистонда 9 та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида кемамодел спорт тури бўйича ўтказилган Ҳамдўстлик кубоги доирасидаги Қозоғистон очиқ қишки чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Туркия, Россия, Беларусь Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларининг 60 дан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу мусобақаларда спортчилар ўзлари томонидан ясалган кемалар моделларини ва уларнинг сувда ҳаракатланиш имкониятларини намойиш этишди.

Ҳамдўстлик кубоги босқичи ҳисобланган чемпионатда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Карагандада кечган баҳсларда ақлий ва жисмоний фаолликни намойиш этган спортчиларимиздан Фарҳод Жовлиев, Александр Немержиский, Марат Хакимзанов, Наил Хакимзанов, Шаҳризода Муҳаммадаминова, Дилшод Эшмуродов терма жамоамизнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшишди.

Киритилди: 10:48 02.03.2024. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!