Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Келгуси йил Афғонистонда янги президент сайланади

A A A
Келгуси йил Афғонистонда янги президент сайланади

Афғонистон мустақил сайлов комиссияси мамлакат президентлигига сайлов парламент сайловидан олти ой кейин – 2019 йилнинг 20 апрелида бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Tolonews.

Парламент сайловини жорий йилнинг октябрида ўтказиш режалаштирилган. Аслида сайлов 2016 йилнинг апрелида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ жанговар ҳаракатлар тўхтамагани туфайли кечиктиришга тўғри келди.

Афғонистон қонунчилигига мувофиқ президент беш йил муддатга сайланади. Амалдаги президент Ашраф Ғани 2014 йилнинг июнида сайланган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 06:00 02.08.2018. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар