Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Кечаси уяли телефонни қаерга қўйиш керак- эксперт жавоби

Кечаси уяли телефонни қаерга қўйиш керак- эксперт жавоби

Кўпчилик инсонлар кечаси ухлашдан олдин уяли телефонни иложи борича ўзига яқинроқ жойга қўйишга ҳаракат қилади. Бу қайси ҳолларда хавфли бўлиши мумкин? "Жонли макон экологияси" лабораторияси директори Антон Ястребцев Sputnik радиога ўз фикрларини айтди.

Мобил қурилмалар энди пайдо бўлганида, баъзи шифокорлар улар нурланиши саратон касаллигига олиб келиши мумкин, деб хавфсирашган. Бу хавотирлар тасдиқланмади.
Гаджетларнинг замонавий моделлари бундай таъсирни келтириб чиқармаслиги керак, деб тахмин қилинади: улар одамлар учун хавфсизлигини тасдиқловчи сертификациядан ўтади. Бироқ, Ястребцев фикрига кўра, мобил телефонларнинг инсон ички органлари ва тўқималарига таъсири даражаси ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Экспертнинг таъкидлашича, одатда сертификатлаш жараёнида қурилманинг танага таъсири ярим метр масофада баҳоланади. У телефонни шундай ёки бошдан узоқроқ масофада сақлашни маслаҳат берди.
"Умумий қоида - гаджетни қучоқлаб ухламаслик: уни ёстиқ остига ҳам, каравотга ҳам қўймаслик керак. Уни бошга бир метр масофадан яқин тутмаган маъқул, камида ярим метр", деди эксперт.
Қишлоқ жойларида уяли телефон ва ухлаб ётган одам орасидаги масофа каттароқ бўлиши керак, чунки қурилманинг нурланиши база станциядан узоқда бўлади.
"Агар уяли алоқа марказий станцияси узоқ бўлса ва алоқа заиф бўлса, масалан, қишлоқда у ҳолда телефон станция билан алоқа қилиш учун кўп энергия сарфлайди ва нурланиш юқори бўлади. Буни инобатга олиш керак. Бундай ҳолатларда уни бошдан узоқроқ жойга қўйиш керак", - дейди мутахассис.

Киритилди: 23:27 16.09.2021. Ўқилди: 7570 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!