Каспий денгиз сув сатҳи 2023 ҳам йилда жадал суръатларда пасайишда давом этган.
"Метеожурнал" таҳлилларига кўра, Каспий денгиз сув сатҳи сўнгги ўн йилликдаги рекорд даражада пасаювчи сатҳга етган. 2021 йил денгиз сатҳи 20 см га, 2022 йил 27 сантиметрга пасайган бўлса, 2023 йил бу кўрсаткич 26 смга тенг бўлган.
Денгиз сатҳининг чекиниши билан боғлиқ фототасвирлар сунъий йўлдош тасвирларидан яққол кўрина бошлаган.
Каспийни 85 % сув билан таъсинлайдиган Волга дарёсида ўтган йили камсувлилик кузатилиши денгиз сув сатҳи пасайиши билан боғлиқ вазиятни кучайтирган.