Айни дамда давом этаётган Америка Кубоги айрим ҳақиқатларни ошкор этмоқда.
Хусусан, терма жамоада омади юришмаётган Лионель Месси мухлислар томонидан "терма жамоа учун жон куйдирмаслик"да айбланаётганди. Лекин мазкур турнир кўрсатиб турибдики, гап фақат Мессида эмас, мураббийнинг айби билан таркиб ва тактика мутаносиб келмаяпти. Яъни Месси қанчалик уринмасин, жамоадошларини ўзига мослаштира олмаяпти, аксинча, ўзи термага мослашиб қолмоқда. Қуйидаги карикатура шу ҳақда.