Республика махсус комиссияси қарори асосида Тошкент метрополитени бугун соат 6:00 дан бошлаб ўз фаолияти қайта йўлга қўйди. Метрополитеннинг «Ўзбекистон», «Чилонзор» ва «Юнусобод» йўналишлари бўйича вагонлар доимий иш режимида ҳаракатланмоқда.
Метрополитенда йўловчиларнинг карантин талабларига амал қилиши ва тиббий ниқобда бўлиши қатъий назоратга олинган.