Жиззах вилояти Арнасой тумани «Чўлқувар» қишлоғида яшовчи 1967 йилда туғилган Х.Қ. ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғли М.Қ. шарафига 3 апрель куни уйида ўғлининг 24 нафар синфдошларини йиғиб, маросим ўтказган.
Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Х.Қ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан жавобгарликка тортилган.
Аввалроқ Гулистонда карантин вақти бемақсад велосипед учиб юрган фуқаро ҳам жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилган эди.