Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Карантин! Америкада жума намози қандай ўқиляпти?

Карантин! Америкада жума намози қандай ўқиляпти?

Хабарингиз бор, гарчи коронааирус пандемияси тарқалиши бўйича АҚШ юқори ўринда турган бўлса ҳам, мамлакат масжидларида жамоат ва жума намози ўқилиши давом этмоқда.

Америкада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик Иброҳим Муҳаммад фейсбукдаги саҳифаси орқали штатлардаги масжидларда жума намози қандай ўқилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Таҳоратхоналар ёпиқ, чунки у ерда масофа сақлаш қийин. Лекин баъзи истиснолар бўляпти. Зарур бўлганда битта-битта кириб чиқишга рухсат беришяпти. Киришингизга қўлингизга целлофан пакет беришади. Пойабзалингизни солиб, ўзингиз билан оласиз. Бу намоздан кейин ҳамма туфлисини қидириб, бир жойга тўпланиб қолмаслигини таъминлайди.

Назоратчилар намоз тугагандан кейин битта-битта, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда масжиддан чиқишни таъминлашяпти. Ҳар ким ўзи билан жойнамоз олиб келиши сўраляпти. Шу тартибларни жорий қилган ҳолда, бизда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат беришса яхши бўлар эди.

Биринчидан жамоат билан қилинган дуо ижобатга яқин бўлади инша Аллоҳ, иккинчидан одамларни иммунитетини тушириб юбораётган тушкун кайфият ва ваҳима анча йўқолади. 

Худосизлар жамияти раҳбари Сталин ҳам урушда енгилаётганида барча ибодатхоналарни очишга, Худодан ғалаба сўрашга чақирган дейишади», дея ёзади блогер.

Киритилди: 15:00 28.07.2020. Ўқилди: 3358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!