Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Канадада дунёдаги энг кичкина автомобиль кимошди савдосига қўйилди

Канадада дунёдаги энг кичкина автомобиль кимошди савдосига қўйилди

Канадада дунёдаги энг кичик – бир ўриндиқ ҳамда уч ғилдиракли “Peel P50” автомобили кимошди савдосига қўйилди, деб хабар беради “bringatrailer.com”.

Хабар қилинишича, 1964 йилги модель учун 35 минг доллар сўралмоқда.

Умуман олганда, дунё бўйлаб бундай 50 та машина бор бўлиб, 1962 йилдан 1965 йилгача Британиянинг “Peel Engineering” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Автомобилда фақат битта ойна арткич, битта ўриндиқ, битта эшик, учта ғилдирак ва тўртта дераза мавжуд.

Оғирлиги атиги 59 килограммни ташкил этувчи ушбу автомобиль 2010 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кичик автоулов сифатида киритилган.

Киритилди: 21:13 09.07.2020. Ўқилди: 3509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!