Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтига қўшимча 600 ўринли ўқув биноси қуриб битказилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Обиджонова маълум қилди.
✅2023 йилда Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонасини илк стажёр-тадқиқотчилари муваффақиятли тамомлади, уларга битирганлик тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
✅Рассомлик маҳорат устахонасига ўтказилган танлов натижаларига асосан 2024 йил учун навбатдаги 10 нафар стажёр ўқишга қабул қилинди.
✅Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб интернатлари учун 2022-2023 йилларда 9 номдаги дастлабки ўқув адабиётлари чоп этилди.
✅Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қорақалпоғистон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига бадиийлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ рассоми, академик Жоллибай Изентаев номи берилди.