Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги чегара ҳудудларида юз берган тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 нафарга етди. Улар орасида Камбоджанинг 18 нафар тинч аҳолиси ва Таиланднинг 21 нафар ҳарбий хизматчиси бор.
Камбоджанинг Khmer Times нашри хабар беришича, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат ўртасидаги можаронинг гуманитар оқибатларига бағишланган расмий баёнот эълон қилган.