Камбоджа ва Таиланд ўртасида давом этаётган чегаравий тўқнашувлар қурбонлари сони 96 нафарга етди. Камбоджа Мудофаа вазирлигига кўра, Таиланд армияси Бантеаймеанчей провинциясидаги қишлоқни артиллериядан ўққа тутган, бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 7 декабрдан бери Камбоджада 31 киши ҳалок бўлган, ички кўчирилганлар сони эса 610 минг нафарга етган.