📄 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг глобал саломатлик кўрсаткичлари бўйича янги ҳисоботи эълон қилинди.
🕒 Унда 2000–2023 йиллар оралиғида дунё аҳолисининг умр кўриш давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда касалликлар билан боғлиқ ўзгаришлар таҳлил қилинган.
👁 Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси оқибатларидан сўнг жаҳонда ўртача умр кўриш давомийлиги яна пандемиягача бўлган кўрсаткичларга яқинлашган. Яъни 73,3 ёшга етган.
📊 Бироқ юқумли бўлмаган касалликларнинг ўлим ҳолатларидаги улуши тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 2000 йилда барча ўлимларнинг 58 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 74 фоизга етган
👎 Шу билан бирга, соғлом умр кўриш давомийлиги 62,8 ёшни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан бироз пасайиш кузатилган.
📊 Бундан ташқари, Алтсгеймер касаллиги ва бошқа деменциялар билан боғлиқ ўлимлар 2000–2023 йилларда уЖумладан, деменсия 2023 йилда дунёдаги ўлим сабаблари орасида 5-ўринга кўтарилган.
🖇 ЖССТ маълумотларига кўра, 2019–2023 йилларда депрессив бузилишлар билан боғлиқ касалликлар 20 фоизга ошган.
🔎 Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу тенденциялар мамлакатларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, эрта ташхис, руҳий саломатлик ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга янада катта эътибор қаратишни талаб қилади.
‼️Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этмоқда. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ушбу кўрсаткични 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.