Бугун 30 ноябрь, 2020 йил, душанба

O'ZB

ЖССТ COVID-19ни даволашда оммабоп доридан воз кечишни тавсия қилди​​​​​​​

ЖССТ COVID-19ни даволашда оммабоп доридан воз кечишни тавсия қилди​​​​​​​

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳи хулосаcига кўра, COVID-19 ни даволашда вирусга қарши оммабоп дори - Ремдесивир препаратини қўллашни тавсия этмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Ремдесивир касаллиги оғирлигидан қатъи назар, касалхонада даволанувчи COVID-19 билан хасталанган беморлар учун мўлжалланмаган", дея таъкидлади ЖССТ ташкилоти мутахассислари.

Уларнинг маълумотига кўра, ҳозирда препарат ҳаётни асраш ёки ўпка вентиляциясига бўлган эҳтиёжни камайтириши ҳақида далиллар йўқ. Дунёда ремдесивир оғир коронавирусни потенциал даволаш усули сифатида қўлланилади. Аммо унинг клиник амалиётдаги ўрни "ноаниқ” бўлиб қолмоқда.

Ташкилот мутахассислари тавсиялар тузишда етти мингдан зиёд беморни қамраб олган тўртта халқаро синов натижаларини ҳисобга олишди. Маълум бўлишича, препарат ўлим даражасини камайтириш ёки бемор учун бошқа муҳим натижага эришишда сезиларли таъсир кўрсатмайди.

19 ноябрь куни «Спутник V» коронавирусга қарши маҳаллий вакцина ишлаб чиқарувчилари ЖССТга сертификат олиш учун мурожаат қилишди. Ташкилотнинг Россиядаги вакили Мелита Вуиновичнинг айтишича, ЖССТда коронавирус ўлим ҳолатлари ва тегишли статистика шаффофлиги хусусида Россия маълумотларига ҳеч қандай саволлар бўлмади.

2020 йил май ойида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 учун биринчи дори - Фавипиравирни маъқуллади. 14 октябрда маҳкама коронавирусга қарши яна иккита дори - импорт қилинган ва маҳаллий ремдесивирни тасдиқлаган эди.

Киритилди: 11:35 21.11.2020. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!