Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЖССТ COVID-19 дан ўлим ҳолати 20 фоизга ортганини таъкидламоқда

ЖССТ COVID-19 дан ўлим ҳолати 20 фоизга ортганини таъкидламоқда

«Ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,8 миллион киши коронавирусга чалинган. Бу бундан аввалги ҳафта билан солиштирганда 8 фоизга кўпдир», — дейилади ЖССТнинг ҳафталик эпидемиологик бюллетенида. Ҳар куни ўртача 540 минг кишининг вирус юқтиргани ҳақида маълумот олинган. Бундан аввалги ҳафтада эса бу кўрсаткич 490 минг кишини ташкил этган эди», дейилади хабарда.

Сўнгги пайтларда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолати кескин кўпайгани кузатилмоқда. Ўтган ҳафта 69 минг киши вафот этган, бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичга қараганда 21 фоизга кўпдир.

Ўтган бир ҳафтада касалланиш ҳолатлари Африкада (9 фоизга), Жануби-Шарқий Осиё (7 фоизга) ва Шарқий Ўртаер минтақасида (4 фоизга) камайган. Шу билан бирга, Шимолий ва Жанубий Америкада касалланиш ортаётгани (30 фоизга) кузатилмоқда. Ғарбий Тинч Океани минтақасида (25 фоизга) ва Европада (3 фоизга) ортган. Ўлим ҳолатлари Жануби-Шарқий Осиё минтақасида айниқса кўпайгани айтилмоқда (30 фоизга), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Америкада ҳам ўлим (29 фоизга) сони кўпайгани қайд этилган. Ўлим ҳолатининг пасайиши Европада 1 фоизни ташкил этган.

Европада ўтган етти кунда 1 миллиондан зиёд киши касалланган, 7 мингдан ортиқ бемор касалликни енга олмади.

ЖССТ бюллетенига кўра, айни пайтда коронавируснинг «дельта» штамми кенг тарқалмоқда. Ушбу вариант 2020 йилнинг октябрь ойида аниқланган эди. Ҳозирда унинг тарқалиш географияси 132 мамлакатни қамраб олган.

Киритилди: 09:44 30.07.2021. Ўқилди: 1768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!