Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жорий йилда камида 100 километр иссиқлик тармоғи янгиланади

Жорий йилда камида 100 километр иссиқлик тармоғи янгиланади

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган тақдимот билан танишув жараёнида сўз борди.

Таъкидландики, айни пайтда иссиқлик қозонхоналари ва тармоқларининг бир қисми эскириши оқибатида энергия йўқотишлари юқори даражада қолмоқда. Шу боис, жорий йилда иссиқлик қозонхоналари ва тизимларини модернизация қилиш, уларни “ёпиқ тизим”га ўтказиш доирасида 400 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ва камида 100 километр иссиқлик тармоқларини янгилаш кўзда тутилган .

Мутасаддиларга биноларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда энергия самарадорлик стандартлари ва таъсирчан қоидаларни ишлаб чиқиш топширилди.

Киритилди: 20:22 14.01.2026. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!