Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жорий йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати белгиланди

Жорий йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати белгиланди

2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди.

Статқўмнинг маълум қилишича, бу 2025 йил (йиллик) инфляциянинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича нарх индекслари асосида алоҳида индексация қилиш натижасига кўра ҳисоблаб чиқилган.

Қайд этилишича, Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур амалиёт илғор халқаро тажриба ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган услубиёт асосида амалга ошириб келинмоқда.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!