2019 йил 16 февраль куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи Х.С.нинг уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 7 300 000 сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зомин тумани Нурликент маҳалласида яшовчи О.А.(исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.