Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тунги соат 23 лар атрофида ўзини шубҳали тутган Д.У. тўхтатиб, суриштирилганида унинг талон-тарож қилиш боғлиқ қонунбузарлик содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.У. ўзи ишлайдиган шу ҳудуддаги масъулияти чекланган жамиятдан 240 килограмм арпа, 10 метр полиэтилен қувур, 80 метр профил сим ҳамда 2 дона сув тармоғи жўмрагини олиб чиқиб кетган.
Маҳсулотлар қонунбузардан ҳужжатлаштириб олинди. Д.У. қилмишини раҳбарининг иш ҳақини бермаганлиги билан оқлашга уринган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.