Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда солиқдан қарздор заправка хатланди

Жиззахда солиқдан қарздор заправка хатланди

Шохобчанинг солиқдан 30 млн сўм қарзи бўлган.

Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими иш юритувига “ПП” МЧЖдан 60 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли бўлган нотурар жой қарздорликни қоплаш мақсадида хатловга олинди.

Маълумотларга кўра, ушбу мулк амалдаги қонунчилик асосида электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилади. Ундан тушган маблағлар эса солиқ қарздорлигини бартараф этишга йўналтирилади.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!