Дўстлик тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бири А.Алиева (исм-шарифлари ўзгартирилган) Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасида 2020 йил январь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унда хомиладорлик аломатлари аниқланган.
Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари, Дўстлик туман прокуратураси томонидан Алиеванинг хомиладорлиги ҳолати юзасидан ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, туман Халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан 14-умумтаълим мактабининг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.
Шу билан бирга, вояга етмаган Алиева ва Одиловларнинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.
Ҳозирда видеомурожаатда қайд этилган фуқаро З.Д.га ХТБ мудири маблағ таклиф қилганлиги ҳолати юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.