Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда гаровдаги BMW автомашинаси хатланди

Жиззахда гаровдаги BMW автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида “Алфа микромолия” корхонаси фойдасига қарздордан 130 миллион сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “BMW” русумли автомашина давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди.

Қарздорга суд ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш ва қарздорликни белгиланган муддатда қоплаш юзасидан бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамасдан, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган. Шу сабабли қонунчилик талабларига мувофиқ гаров мулки хатланиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Киритилди: 23:13 13.07.2026. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!