Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими ташаббуси билан туманда кам таминланган оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлар ҳомийлар иштирокида бартараф қилинмоқда.
Жумладан, “Сарбозор” МФЙ, Қўшсарой кўчасида яшовчи Т.Хакимовага табиий газ истеъмоли учун 100 минг сўм, “Самарқанд” МФЙ Зилол кўчасида яшовчи Б.Кулдошевага ҳамда яна бир фуқаро Х.Туроновнинг ҳам табиий газ истеъмоли учун 200 минг қарздорликлари ҳомийлар томнидан қопланди.
Бундан ташқари, “Самарқанд” ва “Олимлар” маҳаллаларилда яшовчи Б.Бурхонов, М.Садуллаевлар ва “Олимлар” МФЙ Лалмикор кўчасида яшовчи С.Синдоровларнинг ҳам табиий газ истеъмоли учун 200 минг сўм тўлаб берилди.
Эзгулик ва саҳоват тадбирлари давом этмоқда !