Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ғаллаорол тумани Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1017- километрида автоҳалокат рўй берди.
Маълум бўлишича, Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автоулов бошқарувчиси Дўстлик маҳалласида истиқомат қилган 1959 йил туғилган аёлни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган. Натижада аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди ва натижада мазкур жиноятни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи 1997 йил туғилган А.Н. содир этгани аниқланди.
Ҳайдовчи “ЗИЛ-138” русумли автоуловида аёлни уриб юборган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.