Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда бировнинг пластик картасидаги 14 млн сўмни танишига ўтказиб берган «хакер» ушланди

Жиззахда бировнинг пластик картасидаги 14 млн сўмни танишига ўтказиб берган «хакер» ушланди

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. исмли аёл ИИБга виртуал ўғирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унда шу йил 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 миллион сўм туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилинган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Арнасой туманида яшовчи Ш.П. электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали рухсатсиз бошқа бир таниши М.М.нинг пластик картасига ўтказганлиги аниқланди.

Ш.П. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:21 26.10.2018. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!