Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда бир оиланинг 8 нафар аъзоси озиқ-овқат маҳсулотидан заҳарланди

Жиззахда бир оиланинг 8 нафар аъзоси озиқ-овқат маҳсулотидан заҳарланди

2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (исмли аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган маринадланган помидор маҳсулотини истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Заҳарланганларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг! ,-дейилади ИИВ хабарида.

Киритилди: 18:43 10.02.2019. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!