Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда "7 нафар ҳамшира иши" судда кўриб чиқилди

Жиззахда "7 нафар ҳамшира иши" судда кўриб чиқилди

Ҳар бир соҳада фаолиятни ташкил этиш меъёрий ҳужжатларга асосланади. Ана шу ҳужжатларга амал қилинса ҳеч қандай қонунбузилиши ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келмайди. Афсуски, айрим мутасадди раҳбарлар ўзлари қонун ва қонуности ҳужжатлари билан етарли даражада таниш эмаслар, аксарияти эса билиб туриб унга амал қилмайди. 

Бу борада ходимларнинг ҳуқуқий билимлари камлиги ёки ўз ҳуқуқини талаб қилиб олмаслиги қўл келмоқда. Ҳар бир ишчи-ходим ўз ҳуқуқини яхши билса, ҳуқуқий ҳимоясини ўз вақтида талаб қилса мансаб ваколатига эга бўлган масъуллар томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари ҳам барҳам топган бўларди.

Хусусан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 18 январдаги буйруғига асосан тиббиёт бирлашмасида ишловчи  Р.Абдуразақова ва бошқа  6 нафар ишчи-ходимлар вазифаларидан бўшатилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган эди.

Ходимларнинг тибббиёт бирлашмаси буйруғидан норози бўлиб ишга тиклаш юзасидан қилган мурожаатлари фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судида кўриб чиқилиб, уларнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Суднинг 19 март 2021 йилдаги ижро варақалари ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлими иш юритувига 2021 йил 31 март кунида келиб тушган ва қарздор туман Тиббиёт бирлашмасига ходимларни муқаддам ишлаб келган вазифаларига тиклаш ва суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан огохлантириш берилган.

Шунга кўра туман Тиббиёт бирлашмасининг буйруғига асосан Р. Абдуразақова, Б.Акмурзаева ва 5 нафар ишчи-ходимлар ўз вазифаларига тикланиб, ҳозирда  ишларини давом эттиришмоқда.

Киритилди: 09:43 21.04.2021. Ўқилди: 5109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!