Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жиззах вилояти пахтани машинада териш бўйича республикада етакчи бўлди

Жиззах вилояти пахтани машинада териш бўйича республикада етакчи бўлди



Вилоятда йиғиб олинган пахтанинг 98,5 фоизи терим машиналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳудудлар орасидаги энг юқори кўрсаткич, дея хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги.

Сирдарё вилоятида мазкур кўрсаткич 94,2 фоизни, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизни ташкил этган.

22 октябрь ҳолатига мамлакат бўйича 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олиниб, белгиланган режа 103 фоизга бажарилган. Шундан 3 миллион 515 минг 597 тоннаси қарийб 3 мингта замонавий терим машинаси ёрдамида терилган.

Ҳозирда далаларда қолган ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:56 22.10.2026. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!