Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Женевада Украина бўйича янги музокаралар санаси эълон қилинди

Женевада Украина бўйича янги музокаралар санаси эълон қилинди

РИА Новости хабарига кўра, АҚШ ва Украина вакиллари ўртасидаги навбатдаги музокаралар 26 февраль куни Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

Маълумотларга кўра, шу куни Женевада АҚШ ва Эрон ўртасида ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Швейцария томони фақат ташкилотчи сифатида иштирок этади ва музокаралар жараёнига бевосита аралашмайди.

Учрашувларда Украина атрофидаги вазият ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 21:51 25.02.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!