Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

ЖЧ олдидан Саудия Арабистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

ЖЧ олдидан Саудия Арабистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Грециялик мураббий Георгиос Донис Саудия Арабистони миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

17 апрель куни, 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига икки ой қолганида жамоанинг аввалги мураббийи Эрве Ренард ишдан бўшатилди.

Эслатиб ўтамиз, саудияликлар 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олишган ва у ерда улар H гуруҳида Испания, Кабо-Верде ва Уругвай билан беллашадилар.

56 ёшли Донис 2021 йилдан бери Саудия Арабистонида мураббийлик қилиб келади. У "Ал Ҳилол", "Ал Ваҳда", "Ал Фатеҳ" ва "Ал Халеж" каби клубларни бошқарган.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!