Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Бразилия Гаитини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

ЖЧ-2026. Бразилия Гаитини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

2026 йилги жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бразилия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин «Линкольн Файненшел Филд» стадионида ўтказилди. Учрашув бош ҳаками сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес фаолият олиб борди. Баҳсда бразилияликлар 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида «пентакампеонлар» ҳужумчиси Матеус Кунья ҳисобни очди. 36-дақиқага келиб Кунья дублни расмийлаштирди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья жароҳат туфайли алмаштирилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+3-дақиқада) вингер Винисиус Жуниор ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Кейинчалик томошабинлар бошқа гол кўришмади — 3:0.

«С» гуруҳи 1-турида Бразилия терма жамоаси Марокаш билан дуранг ўйнаган эди (1:1), Гаити эса Шотландияга мағлуб бўлганди (0:1). Навбатдаги 3-турда Бразилия терма жамоаси Шотландия билан куч синашса, Гаити Марокашга қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин ҳам 25 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:45 20.06.2026. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!