Жазоир парламенти 24 декабр куни Франциянинг мамлакатдаги мустамлакачилик даврини жиноят сифатида тан олувчи қонунни бир овоздан қабул қилди. Ҳужжатда Париждан расмий узр сўраш ва товон тўлаш талаб қилинган.
Маълумот учун, Франция Жазоирни 1830–1962 йилларда мустамлака қилган. 1954–1962 йиллардаги мустақиллик урушида Жазоир томонига кўра, 1,5 миллион киши ҳалок бўлган. Франция тарихчилари эса қурбонлар сонини тахминан 500 минг деб баҳолайди.