Бугун ижтимоий тармоқларда Чорсу томонда, аниқроғи, «Жар» спорт мажмуасида ёнғин бўлаётгани, осмонга тутун кўтарилаётгани тасвирланган суратлар тарқалди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.
Воқеани кузатган гувоҳга кўра, «Жар» спорт мажмуаси ичида жойлашган чойхонада ёнғин юз берган. Ёнғин тахминан соат 07:25 ларда бошланган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.
Мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилишини кутиб қоламиз.