Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:29 26.10.2020. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!