Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореяга 23 нафар фуқаро ишлаш учун жўнаб кетди

Жанубий Кореяга 23 нафар фуқаро ишлаш учун жўнаб кетди

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролар пандемия сабабли иш жойига қайтолмаётган эди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу фуқаролардан яна 23 нафарига ушбу давлатга учиб кетиши учун кўмаклашди.

Таъкидлаш лозим, пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун карантин жойи тасдиқланган ва рухсат берилган фуқароларгина ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Канг Же Квон ўртасида учрашув ташкил этилиб, унда меҳнат миграцияси масаласи муҳокама қилинган эди.
 

Киритилди: 12:18 13.02.2021. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!