Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ўрмон ёнғини бошланди

Жанубий Кореяда ўрмон ёнғини бошланди

Жанубий Кореянинг жануби-шарқий қисмида кенг миқёсли ўрмон ёнғини бошланди.

Аланга Андонг ва Ечон шаҳарлари яқинидаги 255 гектар ўрмонни йўқ қилди. Икки мингга яқин ўт ўчирувчи ва ўнлаб махсус техника ёнғин билан курашмоқда. Кучли шамол туфайли ёнғин тез тарқалмоқда. Маҳаллий маъмуриятнинг сўзларига кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, аҳоли томонидан чиқиндини ёқишдир.

Ҳозирча аҳоли пунктлари хавф остида эмас. Шу туфайли эвакувация амалга оширилмаган. Қурбонлар ҳамда жабирланганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Киритилди: 19:17 23.02.2021. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!