Жанубий Кореяда "Гудзон" компаниясига қарашли "Севастополь" юк кемаси ушланди, бунга кема эгасига қарши киритилган АҚШ санкциялари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Менга маълум бўлишича, кема ушланишига унинг эгасига нисбатан киритилган санкциялар сабаб бўлган. Бугун компания олган мактубда ёзилишича, кема ҳибсга олинмаган, балки ҳолатни аниқлаш учун бир оз вақтга тутиб турилибди", - деди Владивостокдаги халқаро транспорт ходимлари федерацияси инспектори Петр Осичанский.
Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги КХДР бўйича санкциялар рўйхатини кенгайтирганини маълум қилганди. Рўйхатга Россиянинг "Гудзон" кемасозлик компанияси ва Primorye Maritime Logistics компанияси киритилган. Рўйхатдан шунингдек, "Патриот", "Нептун", "Белла", "Богатирь", "Партизан" ва "Севастополь" кемалари ўрин олган.
Manba: kun.uz