Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореяда президентни қўллаб-қувватлаган митингда 40 киши ҳибсга олинди

Жанубий Кореяда президентни қўллаб-қувватлаган митингда 40 киши ҳибсга олинди

Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёлнинг ҳибсга олиш муддатини узайтириш зарурати юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтган Ғарбий округ судида ўтказилган митингда камида 40 киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Ёнҳап хабар беради .

Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 17:24 атрофида эркак суд биноси атрофидаги панжарадан ошиб ўтган ва воқеа жойида қўлга олинган. У президентни озод қилишни талаб қилди. Унинг ортидан яна 16 киши тўсиқдан ошиб ўтиб, ҳибсга олинган. Тахминларга кўра, булар президент тарафдорлари бўлган.

Суд биносига бостириб кириш ҳолатлари бўйича жами 22 та иш очилган. Яна 10 киши 15 январ куни президентни ҳибсга олган коррупцияга қарши кураш бошқармаси машинасига ҳужум қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тўсқинлик қилганликда гумон қилинмоқда. Етти киши полицияга қарши куч ишлатган, яна бири журналистга ҳужум қилган.

Қайд этилишича, суд олдида президент тарафдорлари уни ҳибсдан озод этишни талаб қилиб норозилик намойиши ўтказмоқда. Полиция маълумотларига кўра, митингда 44 минггача одам қатнашган.

Киритилди: 02:44 19.01.2025. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!