Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяда коронавирусдан касалланганлар сони 11 018 кишига етди

Жанубий Кореяда коронавирусдан касалланганлар сони 11 018 кишига етди

Жанубий Кореяда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони 27 кишига ошиб, касалланганлар сони 11 018 кишига етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.

Янги касалланиш ҳолатлари кўпайишига коронавирус борлиги гумон қилинган ва кейинчалик тасдиқланган 29 ёшли йигитнинг 2 майга ўтар кечаси Кёнгидо провинциясидаги Йоънин шаҳридан Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудига боргани ва у ерда бир нечта клуб ва барларга киргани сабаб бўлган. Клублардаги бошқа шаҳарлардан дам олгани келган бир қатор шахслар ҳам вирус юқтириб олган. Айни пайтда клубда бўлганлар ёки уларнинг яқинларининг 131 нафарида вирус аниқланган.

Шунингдек, коронавирусга чалинганлар 29 ёшли йигит ташриф буюрмаган клубларда ҳам аниқланган. Уларнинг айримларида кунлик ташриф буюрувчилар сони 1 500 кишидан ошади. Шундан келиб чиқиб ҳукумат уларга номаълум бўлган вирус ўчоқлари борлигини тахмин қилмоқда.

Мамлакатда сўнгги суткада 59 нафар бемор соғайди. Касалликдан вафот этиш ҳолатлари қайд этилмади. Шунингдек, камида 440 кишининг организмида улар тузалганидан кейин ҳам вирус сақланиб қолгани қайд этилган.

Жанубий Корея 6 майдан бошлаб фақат эҳтиёткорлик ва профилактика чораларига риоя қилишни кўзда тутувчи «кундалик ҳаётдаги карантин» режимига ўтиб, мактаб ва жамоат муассасалари одатий фаолиятига қайта бошлаганди. Касалланганлар сони яна ортаётгани сабабли ҳукумат бу жараённи 1 ҳафтага кечиктирди. Барча клублар ва кўнгилочар масканларни 7 июнга қадар ёпиш тўғрисидаги тавсия билан чиқди, Сеул маъмурияти эса бундай муассасаларни мажбурий равишда ёпиш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Маълумот ўрнида, эпидемия бошланганидан буён Кореяда 9 821 киши тузалди, 260 нафари вафот этди.

Киритилди: 13:05 15.05.2020. Ўқилди: 1680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!