Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда бир суткада 58 киши коронавирусга чалинди

Жанубий Кореяда бир суткада 58 киши коронавирусга чалинди

Жанубий Кореяда эса сутка давомида 58 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 11 402 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Бундан бир кун аввал касалланишлар сони ортиб, 79 кишида коронавирус аниқланганди. Эпидемия бошланганидан буён кунлик касалланишлар сони 80-90 тадан 10-20 тагача камайган, 6 май куни эса бу кўрсаткич 2 кишигача тушганди.

Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудидаги клуб ва барларда касаллик юқтирганлар сони камида 266 нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирусга чалинишнинг олдини олиш бўйича чораларга етарлича амал қилмаган Пучон шаҳридаги Coupang компанияси омборхонасида эса камида 97 киши вирусни юқтириб олган. Айни пайтда омборхонанинг ходимлари ва унга ташриф буюрган жами 4159 киши карантинга олинган. Уларнинг ўқийдиган ёки таълим муассасаларида ишлайдиган қариндошларига ишга ёки ўқишга бориш тақиқланган. Агар боришган бўлса, бутун муассаса карантинга ёпилади.

Мамлакатда сўнгги суткада 23 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 10 363 кишига етди. Соғайиш кўрсаткичи 90,9 фоизни ташкил қилмоқда. Вирус қурбонлари сони 269 кишини ташкил қилмоқда.

Жанубий Кореяда коронавирусни аниқлаш бўйича 850 тадан ортиқ тест ўтказилган.

Киритилди: 12:05 29.05.2020. Ўқилди: 1741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!