Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея, Хитой ва Япония ўртасидаги саммит тикланиш арафасида

Жанубий Корея, Хитой ва Япония ўртасидаги саммит тикланиш арафасида

26-сентябр куни Жанубий Корея , Хитой ва Япониянинг юқори мартабали дипломатлари ҳукумат етакчилари “энг қулай вақтда” учрашиши кераклиги ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда DW маълум қилди.

Хабар қилинишича, томонлар таранглашган муносабатлар ва COVID-19 пандемияси туфайли мунтазам йиллик учрашувлар тўхтатилгандан сўнг уч томонлама алмашинувни қайта тиклашга интилмоқда.

Музокараларга мезбонлик қилган Жанубий Корея саммит декабр ойи охирида ўтказилишини таклиф қилган.

Қайд этилишича, Уч томонлама учрашувлар иқтисодий, ҳуқуқий ва савдо келишмовчиликларини тугатишга рози бўлган Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви ҳақидаги Хитой хавотирларини юмшатишга қисман қаратилган.

Киритилди: 16:11 26.09.2023. Ўқилди: 1724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!