Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея ўзининг илк ракетасини космосга учирди

Жанубий Корея ўзининг илк ракетасини космосга учирди

Жанубий Корея ўзининг илк юк ташувчи ракетаси – "Нури"ни космосга учирди. Бу мамлакат пойтахти Сеулдан 470 км жанубда, Чолла-Намдо вилоятидаги Наро космодромидан амалга оширилди.

Умумий оғирлиги 200 тоннани ташкил этган юк ташувчи ракета устида 2010 йилдан буён иш олиб борилган ва уни яратишга 2 триллион вон (1,79 миллиард АҚШ доллари) сарфланган.

Ракета бортига ер сатҳидан 600–800 километр масофага олиб чиқилиши мўлжалланган фойдали юк макети жойлаштирилган. Конструкциянинг оғирлиги 1,5 тоннани ташкил қилади.

Киритилди: 16:02 21.10.2021. Ўқилди: 1973 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!