Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея туғилиш даражасини сезиларли даражада оширади

Жанубий Корея туғилиш даражасини сезиларли даражада оширади

Жанубий Корея президенти Юн Сеок Ёл мамлакат аҳолиси сонининг камайиб бораётгани сабабли миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар беради Ёнҳуп.

«Биз туғилишнинг паст кўрсаткичлари муаммоси ҳал этилмагунча, биз умуммиллий комплекс чора-тадбирлар тизимидан фойдаланамиз», деди Юн Сек Ёл президентнинг демографик инқироз бўйича қўмитаси йиғилишида.

Муаммони ҳал қилиш учун расмийлар учта устувор йўналиш бўйича ишларни кучайтиришни режалаштирмоқда: мослашувчан иш вақтини жорий этиш, болаларни парвариш қилиш тизимини такомиллаштириш ва арзон уй-жой билан таъминлаш.

Йил бошида Жанубий Корея аҳолиси 51,7 миллион кишини ташкил этди, бу кўрсаткич 2020 йилдан бери деярли ўзгармади. Биринчи чоракда туғилиш даражаси 0,76 ни ташкил этди. Расмийлар уни 2030 йилгача 1.00 га оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 09:40 20.06.2024. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!